Бухорода Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, қатор вазирлик ва идоралар, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, секторлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда.
Вилоятнинг Жондор туманида ўтказилган сайёр қабулда 44 та фуқаронинг оғзаки, 13 та фуқаронинг ёзма жами 57 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 26 таси жиноят, 21 таси фуқаролик, 3 таси маъмурий, 7 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлардан 18 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 26 таси жойида ижобий ҳал этилди.
13 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб,тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди томонидан 5нафар шахс жазони ўташ муддатидан олдин озод қилинди. 7 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида кўрилди. Мурожаатчиларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди. 6 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбатлар ўтказилиб, 5 нафар вояга етмаган фарзанди бор 3 та оила яраштирилди.
Иқтисодий ишлар бўйича Ромитан туманлараро суди томонидан тадбиркорларнинг даъвогарлигида 932 миллион 39 минг 497 сўмлик 5 та даъво аризаси кўриб чиқилди. Тадбиркорларнинг 807 миллион 532 минг 912 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |