Президентимиз «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида уй-жой қурилиши бўйича «Бағдод тажрибаси»ни ҳамма ҳокимлар бориб ўрганиши бўйича топшириқ берган эди.
Шунга кўра, бугун Сирдарё вилояти шаҳар-туманлари ҳокимларидан иборат делегация Фарғона вилояти Бағдод туманида бўлди.
Дастлаб меҳмонлар туманнинг “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилаётган Гулистон йўлдош шаҳарчаси билан танишди. Бу ерда айни кунларда 1000 хонадонли 50 та кўп қаватли уйлар қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти вакиллари қурилиш ишларини кўздан кечирди. Шунингдек, бунда қад ростлаётган ижтимоий соҳа объектлари, коммуникация тармоқлари, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Янги кўп қаватли уйларга кўчиб келган аҳоли учун доимий даромад манбаларини яратиш мақсадида шаҳарчанинг ёндош ҳудудидаги жами 100 гектар майдонда 1000 та иссиқхона барпо этилмоқда. Ҳар бири 10 сотихдан иборат бўлган иссиқхоналар аҳолига 7 йилга (3 йиллик имтиёзли давр) кредит асосида берилади. Эътиборли жиҳати шундаки, лимончиликка ихтисослашган кооперация томонидан иссиқхоналарда томчилатиб суғориш тизими ўрнатилиб, лимон кўчатлари марказлашган ҳолатда экиб берилмоқда.
Шаҳарчадан атиги 400 метр масофада “Мурувват” ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилган. 14,3 гектар майдонни ўзида қамраган ушбу саноат зонаси 57 та лотдан иборат бўлиб, шу кунга қадар умумий қиймати 40,7 миллиард сўмлик 23 та лойиҳа жойлаштирилди ва уларда қурилиш ишлари шиддат билан давом этаётир. Саноат зонасидан ўрин олган барча лойиҳалар амалга ошса, 850 та янги иш ўрни яратилади.
Сирдарёлик меҳмонлар тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, янги лойиҳалар ва ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари хусусида тўлиқ тасаввурга эга бўлди.
Шундан сўнг делегация аъзолари тумандаги яна бир йирик лойиҳа – “Ғофуржон деҳқон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли замонавий чорва комплекси фаолияти билан танишди. Фаолият бошлаганига эндигина 1,5 йил бўлган мазкур хўжаликда ҳозирда Австрия давлатидан келтирилган 712 бош наслли қорамол парвариш қилинмоқда. Лойиҳанинг иккинчи босқичида – жорий йил охирига келиб, қорамоллар сонини 1 минг 500 тага етказиш, гўшт ва сутни қайта ишлаш линияларини ишга тушириш белгиланган.
Сирдарёлик ҳокимлар Бағдодда юз бераётган ўзгаришлар ва янгиланишларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига гувоҳ бўлди.
Шу тариқа “Бағдод тажрибаси”ни ўрганиш учун келган Сирдарё вилояти делегациясининг ташрифи якунига етди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |