Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Кўкча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Оғитма” овули туман марказидан 180 километр узоқликда жойлашган оғир ҳудудлардан бири ҳисобланади.
Овулда 51 та хонадон бўлиб, 195 нафар қозоқ миллатига мансуб аҳоли яшайди. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан туманда Халқ қабулхонаси ташкил қилинганидан сўнг мазкур ҳудудда йилига камида 2-3 маротаба сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, овул аҳолисига сифатли ва арзон маҳсулотлар етказилиб, ярмаркалар ташкил этилмоқда. Ушбу олис ва оғир ҳудудда нафақат туман, балки вилоят ва Республика даражасидаги раҳбарларнинг ҳам иштироки тўлиқ таъминланиб келинмоқда. Фаолият давомида ҳудудда ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган муаммолар имкон қадар жойида бартараф этиб келинмоқда.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган ва “йўл харитаси”га киритилган муаммолардан бири, бу ҳудудда алоқа сифати пастлиги ва интернет тармоғи йўқлиги сабабли антенна қуриш масаласи эди. Бугунги кунда мазкур муаммо ижобий ҳал этилди. «Oʻzbektelekom» АК томонидан ҳудудда алоқа ва интернет тизимини яхшилаш мақсадида антенна қуриб фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, туман марказидан бир неча километр узоқликдаги ҳудудларда яшовчи ёшларга олий таълим муассасаларига киришга имтиёз қўллашда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаат ҳам "йўл харитаси"га киритилган эди. Ушбу имтиёз ҳисобига Оғитма овулида яшовчи Назерке Маджитова Бухоро тиббиёт институтининг талабаси бўлди.
Овулда бир неча йиллардан буён ўз ечимини топмаётган, Овул атрофида бир неча йиллар давомида тўпланиб қолган 300 тонна ахлат ва маиший чиқиндилар махсус техникалар жалб қилиниб, бартараф қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |