“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлар ижросини таъминлаш доирасида ички йўлларни қуриш ва таъмирлашни самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори вазифасини бажарувчи Маъруфхон Ходжаев бошчилигида Автомобиль йўллари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини самарали ташкил этиш, ажратилган маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича видеоконференцалоқа орқали кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда қайд этилган қарор билан белгиланган вазифаларни тўғри ташкил этиш, барча масъуллар бир бўлиб, ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар доирасида 10.114 км ички хўжалик йўлларини қуриш ва таъмирлаш учун 3,6 трлн. сўм маблағ ажратилмоқда.
Ажратилаётган пул маблағлари манзилли ва самарали ишлатилишини таъминлаш, талон-торожликларнинг олдини олиш мақсадида Транспорт прокурорининг фармойиши билан Республика Транспорт прокуратураси Штаби, ҳудудларда қуйи транспорт прокурорлар раҳбарлигида алоҳида Ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Эндиликда, ҳар бир йўл қурилиши объектларида ишларнинг боришини кундалик ўрганиб бориш учун прокуратура ва бошқа масъул идоралардан малакали мутахассислар бириктирилиб, йўл қурилишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, бюджет пуллари мақсадли ишлатилишини таъминлаш бўйича зарур топшириқлар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |