2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий қабуллар: Сирдарёда қандай масалалар ҳал этилди?

Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарлари, Сирдарё ва Оқолтин туманларида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ташкил қилган оммавий қабулларда вилоятнинг барча ҳудуди аҳолиси қамраб олинди.

Очиқ-ошкора мулоқотларда ҳар бир масалага қонуний ечим топиш учун куч ва имкониятлар сафарбар қилинди.

Олий суд масъуллари 211 та масалани кўриб чиқиб, уларнинг 103 тасига жойида ечим топиб берди. Жумладан, қабуллар жараёнида Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Сардоба, Оқолтин, Ховос, Боёвут туманлари ва Ширин шаҳар судлари ўтказган сайёр суд мажлисларида жами 36 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди.

Шунингдек, яна 4 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилиб, улар суд залидан қамоқдан озод қилинди, 23 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбатлар ўтказилиб, вояга етмаган 23 нафар фарзанди бор 16 та оила яраштирилди. 46 нафар мурожаатчининг аризалари асосида уларга алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариб берилди.

Бош прокуратура масъуллари 317 нафар мурожаатчининг масалаларини вилоят прокуратураси билан бирга ўрганиб чиқди. Ҳар бир масала синчиклаб текширилди, натижада 170 та масала жойида ҳал қилинди.

Мулоқотлар давомида тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Дейлик, кўп тармоқли фермер хўжалигини йўлга қўйган мирзаободлик Мафтуна Мамажонова наслдор эчкиларни кўпайтиришни мақсад қилган-у, бироқ нияти имкониятларига тўғри келмай турган экан. Бош прокуратура мутасаддиларига айни шу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилган фермер аёлнинг бир неча ойдан бери банкда сарғайиб ётган ҳужжатлари ниҳоят қайта кўриб чиқилди ва унга 250 миллион сўм кредит ажратилиши таъминланди.

Яна бир тадбиркор Ихмат Қорабеков эса Сардоба кичик саноат зонасидан 10 сотих ерни ижарага олиб, ғишт, бетон ва пенаблок цехларини ишга туширган, бироқ ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ускуналар сотиб олишга маблағ тополмай қийналиб юрган экан. Тадбиркорнинг ҳам оммавий қабулдаги мурожаатидан сўнг уни ўйлантираётган муаммоларнинг тугуни ечилди: унга 200 млн сўм кредит ажратилди.

Худди шундай мулоқотлар асносида жами 7 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар берилди. Сардоба туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар йигит-қизларга деҳқончилик қилиши учун ер майдонлари ажратилди. Қабуллардаги мурожаатларидан сўнг 22 нафар фуқаро эса ишга жойлаштирилди. Жумладан, сардобалик Акбархон Актамов, Камола Сарибоева, Дилбар Абдулазизова ободонлаштириш бошқармасида, боёвутлик Ситора Ҳабибуллаева маҳалла тизимида, янгиерлик Дилором Каримова эса мактабгача таълим ташкилотида иш бошлади.

Баҳодир Холов эса оғзаки шартнома асосида Сирдарё тумани ва Гулистон шаҳридаги аҳоли хонадонларига янги-замонавий газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш бўйича меҳнат қилганини ва 11.5 миллион сўмлик иш ҳақларини ололмаётганидан арз қилиб келди. Мурожаатидан сўнг уларга ушбу суммани ундириб беришда ёрдам берилиши айтилиши билан бирга бундан сўнг ҳар бир меҳнат муносабатларини фақат ва фақат қонуний асосда йўлга қўйиши лозимлиги, шунда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий асосга эга бўлиши ҳам тушунтирилди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари ички ишлар органларига ишга кириш, суриштирув ва тергов, фуқаролик, паспорт-виза, мол-мулк ёки буюмларни қайтариб олиш ва бошқа масалаларга оид 108 та мурожаатни кўриб чиқди. Уларнинг 49 таси жойида ҳал қилинди. Хусусан, Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Пробация хизмати назоратида бўлган 16 нафар маҳкумларни меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганликлари, иш ва яшаш жойларида ижобий тавсифланганликлари инобатга олиниб, уларни муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш тўғрисида судларга тақдимномалар киритилди ва улар жазодан озод қилинди.

Тўртта мурожаатни ўрганишлар асосида эса уларда айтилган ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорлар бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказишга киришилди.

Вазирлик масъуллари билан мулоқотлардан сўнг фуқаролиги бўлмаган 12 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шу масала бўйича аввал мурожаат қилган бир қатор шахсларга эса қабуллар доирасида фуқаролик пасспортлпри- янги ID-карталари топширилди.

Оммавий қабуллар давомида барча соҳа мутасаддиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 12 нафар фуқарога шифохонада бепул даволаниши учун йўлланма, 29 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож 9 нафар аёлга тикув машиналари берилди.

Умумлаштириб айтганда, Сирдарё вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда 704 нафар мурожаатчининг 709 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 347 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 159 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар