Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси барча ҳудудларда ишсиз аёлларга оиладан узилмаган ҳолда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиб келмоқда.
2021 йилда уюшма ҳисобидан 50 та қисқа муддатли ўқув курси ташкил этиш режалаштирилган. Биринчи чорак якуни бўйича 14 та ўқув курси ташкил этилиб, уларда 150 нафар хотин-қиз уста-шогирд анъанаси асосида ҳунар ўрганди. Бу орқали шунча хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Жумладан, Тошкент шаҳрида уюшма ҳисобидан 4 та қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди. Олмазор туманидаги «Пахта» маҳалла фуқаролар йиғинида «Ҳунарманд» уюшмаси шаҳар бошқармаси томонидан «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» рўйхатига киритилган ва ҳунармандчиликка қизиқиши бор хотин-қизларни ҳунарли қилиб, бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ўқув курсини тугатган хотин-қизларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ушбу тадбирда уюшма вакиллари, маҳалла фаоллари ва ўқув курсини муваффақиятли тугатган хотин-қизлар, ҳунармандлар иштирок этди.
Пахта маҳалласида ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган уста ҳунарманд Шоира Арипова раҳбарлигида ҳунармандчиликнинг гул босилган газламалар ва чокли буюмлар йўналишида икки ойлик ўқув курси ташкил этилган эди.
Ушбу ўқув курсини муваффақиятли тугатиб, ҳунар ўрганган 20 нафар хотин-қизга уюшманинг махсус сертификатлари топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |