Навоий вилоят суди раиси иштирокида фуқароларга қулайлик яратиш ва уларнинг сарсонгарчилигининг олдини олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг “Онлайн қабули” ташкил этилди.
Қабул аввалида Навоий вилоят суди раиси Ҳамидулла Қудратов Рамазон ҳайити байрами арафасида Президентимиз халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ва унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан, жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаро афв этилганлигини таъкидлади.
Шунингдек, суд раиси суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, мазкур соҳани кейинги босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз томонидан 2020 йил 3 сентябрда “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси таъминланиб, суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилганлиги, хусусан, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан, “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилиб, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши юзасидан тушунчалар берди.
Мазкур қабулда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 44 нафар жисмоний ва юридик шахс вакиллари иштирок этди.
– Қабул давомида мурожаатларининг барчаси қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинди, – дейди Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Азиза Рўзиева. – Жумладан Кармана туманида яшовчи 7 нафар, Конимех туманида яшовчи 2 нафар, Навоий шаҳридан мурожаат қилган 6 нафар шахс қонунчиликда назарда тутилган инсонпарварлик тамойиллари асосида Жиноят Кодексининг 73-моддасига кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди. Шунингдек, Қизилтепа туманидаги 5-сонли ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган 27 нафар маҳкумнинг илтимосномаси ҳам атрофлича ўрганиб чиқилиб қаноатлантирилди. Хусусан, 5 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди, 21 нафар маҳкумнинг сақлаш шароити жазони ўташ вақтидан ўзгартириш юзасидан тақдим этган илтимосномаси қаноанлантирилди, 1 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |