Хоразм вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари ва Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида уч кун давомида оммавий қабуллар ўтказилди.
Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов томонидан 548 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 207 таси жиноят ишлари бўйича, 276 таси фуқаролик ишлар бўйича, 57 таси маъмурий ишлар бўйича, 8 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Мурожаатларнинг 280 таси жойида ҳал этилди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан тарафлар ярашганлиги ва даъвогар даъвосидан воз кечганлиги сабабли никоҳдан ажратиш ҳақидаги 7 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 4 нафар вояга етмаган фарзанди бор 3 та оила яраштирилди.
Иқтисодий судлар томонидан 43 та иш суд мажлисларида кўрилиб, шундан тадбиркор (даъвогар)лар фойдасига жами 6 миллиард 882 миллион 586 минг 229 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди. Шунингдек, республикамиз бюджетига 20 миллион 555 минг 900 сўм ихтиёрий равишда давлат божи тўланган бўлса, суд қарорларига асосан 154 миллион 240 минг 729 сўм давлат божи ундирилиши белгиланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |