Жиззах вилоятидаги олий таълим муассасаларининг ректорлари Зомин туманида қишлоқ ёшлари билан учрашиб, улар билан очиқмулоқот ўтказди.
Туманнинг Ёшлик маҳалласидаги 5-умумтаълим мактабни бу йил 130 нафар ўқувчи ёшлар битираётир. Мустақил ҳаёт остонасидаги бу ёшларнинг аксарияти олий таълим муассасаларига кириб ўқишни давом эттириш ниятида. Айни пайтда уларни касбга тўғри йўналтирувчи маслаҳатлар жуда зарур.
Шунинг учун қишлоққа Жиззах давлат педагогика институти ректори, профессор Шавкат Шарипов, Жиззах политехника институти ректори, техника фанлари доктори Алишер Усмонқулов, Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали директори Олимжон Тўрақулов қишлоққа келиб, керакли маслаҳат ва тавсияларни берди.
Учрашувда ректорлар ёшларга ўзлари раҳбарлик қилаётган олийгоҳ ҳақида батафсил маълумот берди. Бугунги замон талабига мос кадрлар тайёрлаш учун олий таълим муассасаси моддий техник базасини мустаҳкамлашда, замоннинг тезкор талабларига мос илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун кафедралар ва лабораториялар фаолиятини янада яхшилашда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, талабалар учун қулайликлар ҳақида гапириб берди.
Янги ташкил этилган факультетлар истиқболлари, қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Учрашув давомида ҳукумат қарорлари асосида олийгоҳларга ҳужжат топширган абитуриентларга берилиши кўзда тутилган имтиёзлар, кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим йўналишлари ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди.
Очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |