2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ таълими вазири андижонлик ўқувчилар билан мулоқот ўтказди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилояти кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов андижонлик фаол ва иқтидорли ўқувчилар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб, пухта билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётганлиги, таълим тизимидаги ислоҳотлар самаралари хусусида сўз юритилди.  

Умумтаълим мактабларининг муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган битирувчилари, чет тилларини ўзлаштириш бўйича юқори натижаларга эришиб, халқаро сертификатларни қўлга киритган фаол ва аълочи ўқувчилари вазир билан мулоқотда бўлди.

Вазир Шерзод Шерматов андижонлик ёшларнинг илм олиш, ўз орзуларига эришиш йўлидаги шижоати, интилиши ниҳоятда баланд эканлигини айтиб, ана шу йўлда собитқадам бўлишлари кераклигини  алоҳида таъкидлади, ёшларга омадлар тилади.

Учрашув давомида таълим самарадорлиги, ўқувчилар фаоллигини ошириш бўйича ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазалари билан фаол қатнашган бир гуруҳ ёшлар Халқ таълими вазирининг эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар