2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жиззахнинг Хонбанди аҳолиси мамнун

«Хонбанди» маҳалласидаги 9 қаватли уй таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Ушбу уй туман ҳокимлиги балансига олиниб, «Обод қишлоқ» дастури доирасида тўлиқ таъмирланди ва унинг 4 қавати жисмоний имконияти чекланган, ўзгалар кўмагига муҳтож 36 нафар ногиронлар учун ажратилиб, тўлиқ жиҳозланди.

Ногиронлар учун ажратилган ҳар бир хонадон уй жиҳозлари билан таъминланиб, яшаш учун барча қулайликлар яратилди.

Табиий газ, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Канализация тизими тўлиқ таъмирланиб, ишлаб турибди. Уй ҳовлисида болалар майдончалари, сунъий ўйингоҳ бунёд этилди, уй атрофига манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Уларни суғориш учун сув тармоғи тортилди.

Бир сўз билан айтганда бу уйда бахтли яшаш учун барча имконият ва шарт-шароитлар муҳайё этилди.

Фориш туман ҳокими Абдивали Мустанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими Нарзулла Обломуродов, ушбу уй бошқарувчиси Тансиқ Ҳосилбекова, меҳнат фахрийси Наталья Магединалар сўз олиб, барча йиғилганларни мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан самимий қутлади ва мамлакатимизда имконияти чекланган ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни имкониятига қараб иш билан банд этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

– Файзли, гўзал, киши кўрса ҳавас қиладиган маҳаллага кўчиб келганимиздан қувончим ичимга сиғмаяпти, – дейди бахтли оилалардан бирининг бекаси Мажрум қишлоғидан кўчиб келган ногирон, 2 нафар фарзанднинг онаси Кенжагул Туркменова. – Олдинги уйимиз ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида қурилган бўлиб, шарт-шароитлари йўқ, яроқсиз ҳолга келибқолган эди. Яшаш учун шаро-итлар чекланган жойда бир умр қолиб кетишдан қўрқиб яшардик. Шу кунларга етказганига шукр. Бундай имкониятни яратиб берган муҳтарам Президентимизга ва туманимиз раҳбарларига самимий миннатдорчилик билдирамиз.

– Биз оиламиз билан "Ўхум” маҳалласида яшардик, – дейди имконияти чекланган Мироншоҳ Фармонов. – Маҳалламиз туман марказидан анча олисда бўлиб, имкониятим чеклангани боис шаҳарларга бориб туришга қийналардим. «Обод қишлоқ» дастури боис «Хонбанди» маҳалласи шаҳар қиёфасини олибди, кўриб кўзимиз қувонди. Қолавреса, бу ерда фарзандларимизни баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун болалар майдончалари, ўйингоҳ бунёд этилган. Кичкинтойларимиз учун мактабгача таълим муассасаси муҳайё. Яратиб берилган бундай имкониятдан фойдаланиб, фарзандларимизни Ватанга садоқатли, эл-юртга хизмат қиладиган комил инсонлар бўлиб улғайтиришга ваъда берамиз. Бизга кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан мамнунмиз.

Байрам тадбирида туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази санъаткорлари, ўқувчи-ёшлар бахтиёрлик ва шодлик куй-қўшиқларини, лапарларини ижро этишиб, тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди. Ватан, истиқлол, мардлик, тинчлик ҳақидаги энг сара қўшиқлар саҳна узра жаранглади.

Инсон ҳаётдан қачон рози бўлади? Қачонки, у ўз уйига эга бўлса, оиласи билан тинч-тотув яшаса. Айнан ана шу инсонга бўлган эъзоз ва эҳтиром бугунги куннинг амалий ҳаракатига айланган. Тадбир ниҳоясида ногирони бор, уйга муҳтож 33 нафар оилалар барча шарт-шароитлар яратилган ўзлари учун ажратилган уйларга жойлаштирилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар