Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Раҳматуллаев Балиқчи туманида хотин-қизлар ва ёшлар учун сайёр қабул ўтказди.
Балиқчи тумани ҳокими, сектор ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ўз имкониятларини тўлақонли юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи учрашув аввалида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида видеоселектор шаклида бўлиб ўтган ёшлар ва талабалар форумида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган фикрлар, истиқболдаги вазифалар тўғрисида гапириб ўтди.
Шундан сўнг ёшлар ва хотин-қизларнинг ишга жойлашиш, кредит олиш, фарзандини даволатиш учун амалий ёрдам кўрсатиш, паспорт олиш сингари қатор масалалар бўйича мурожаатлари эшитилди.
Фуқаролардан қабул қилинган 35 та мурожаатнинг 18 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
– Хонадонимда қандолат маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўйиш, зарур жиҳоз ва воситалар сотиб олиш учун банкдан кредит олиш учун ёрдам сўрадим, – дейди Олчазор маҳалласида яшовчи Назокат Муҳитдинова. – Мурожаатим банк мутасаддилари томонидан ижобий ҳал этиладиган бўлди. Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ишни бошлашим учун менга духовка тақдим этди. Насиб этса, яқин муддатларда тадбиркорлик фаолиятимни бошлайман.
Учрашувда маълум муддат ва ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, мутасадди идоралар раҳбарларига ўрганиш, қонуний ижросини таъминлаш вазифаси топширилди.
Тадбир якунида туманда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда умумтаълим мактабларнинг бир гуруҳ битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталар тантанали равишда топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |