Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов 19 сентябрь куни Қўшработ тумани аҳолиси билан мулоқот ва сайёр қабул ўтказди.
К. Комилов Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти хусусида тушунча берди.
Суд органлари фаолиятининг такомиллаштирилгани, судьяларни тайинлашда кенг жамоатчилик фикри инобатга олинаётгани, судланувчиларга жазо қўллашда халқ билан бамаслаҳат иш тутилаётгани, давлат ва жамоат ташкилотлари кафиллиги асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланаётгани соҳадаги ислоҳотларнинг асосини ташкил этмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 13 июлда қабул қилинган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса суд органларининг фаолиятидан халқимизни хабардор этиш, аҳоли билан яқинлигини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 17-18 сентябрь кунлари Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида Олий суд раиси ўринбосарлари ва судьяларининг сайёр қабуллари ташкил этилди. Ушбу қабул ва аҳоли билан мулоқотлар чоғида жойларда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Аҳолига зарур ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.
Бу чора-тадбирлар суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.
Сайёр қабул давомида Олий суд раиси ва судьялар қўшработликларнинг 60 га яқин мурожаатини эшитди.
ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |