Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов иштирокида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурининг ижроси, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил лойиҳалари рўйхатини шакллантириш масалаларига бағишланган видеоселектор шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоятда жорий йилда“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”дастурлари доирасида 19 та туман ва шаҳарларда 2 тадан жами 38 та қишлоқлар ва маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг учун 261,9 миллиард сўм маблағ сарфланади. Дастурга киритилган 4567 та объектларнинг лойиҳа смета ҳужжатлари тўлиқ тайёрланган. 296 та объектларда 117,1 километр йўллар асфальтланиб, 31,1 километр йўлларни шағаллаштириш ишлари тўлиқ якунига етказилган. Бугунги кунда 36 та қишлоқ ва маҳаллаларга ичимлик сув тармоғи, 43,99 километр электр тармоғи тортилди, 35 дона трансформатор, 2 минг 541 дона темир бетон таянчлари ўрнатилди.
Ижтимоий объектларда қурилиш ишлари сифатли бажариляпти. Ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, аҳолини иш билан таъминлаш, бошқа муаммоларини ҳал этишга эътибор қаратилмоқда.
Фарғона вилоятида 2021 йил Инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича 764,1 миллиард сўм маблағ доирасида 137 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳолини ипотека кредитлари асосида уй-жой билан таъминлаш, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.
Кун тартибидаги ҳар бир масала тегишли масъуллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Ушбу йўналишларда қилиниши зарур бўлган топшириқ, вазифаларни белгиланган муддатларда сифатли қилиб бажарилишига келишиб олинди.
Йиғилишда Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов иштирок этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |