Орамизда тақдир синовларига дош бериб, ёлғиз ўзи рўзғорини бут қилишга ҳаракат қилаётган, фарзандларини камолга етказаётган аёллар ҳам бор.
Данғара туманидаги “Таптиқсарой” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Гулмира Эргашева бошидан кўп қийинчиликларни кечирди. Уч фарзандига ҳаётини бағишлаётган бу аёл давлатимизнинг эътиборидан четда қолмади. “Аёллар дафтари”га киритилиб, иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.Тикув машинаси олиб берилди, кийимлар тикишни йўлга қўйди. Шунингдек, ҳомийлар кўмаги билан яшаш учун барча замонавий қулайликларга эга бўлган янги уй қуриб берилди.
Мамлакатимизда бугунги кунда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оғир вазиятга тушиб қолганларга кўмак бериш, муаммоларини тизимли ҳал қилиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Фарғона вилоятида “Аёллар дафтари” бўйича иккинчи босқич хатлов якунларига кўра, 717 минг 179 нафар 30 ёшдан ошган аёллардан 52 минг 540 нафарининг индивидуал карталари тўлдирилиб, эҳтиёжманд хотин-қизлар сифатида дафтарга киритилди. Қисқа фурсат ичида 40 мингдан ортиқ бу тоифадаги аёлларга амалий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш йўлида эзгу ишлар олиб борилаётгани катта мадад бўлмоқда. Хусусан, бугунга қадар 4 нафар аёлларнинг уй-жойи таъмирланди, 128 нафар нотурар жойда яшовчи аёлларга ёрдам берилди.
“Обод қишлоқ” дастури асосида улкан бунёдкорлик амалга оширилаётган “Таптиқсарой” маҳалла фуқаролар йиғинида Гулмира Эргашева оиласи учун янги уйнинг қурилгани ана шу ишларнинг узвий давомидир.
Уй тўйи катта тантанага айланиб, Гулмиранинг қувончига сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва маҳалладошлари ҳам шерик бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов, Данғара тумани ҳокими Шуҳратжон Тожиҳакимов иштирок этиб, хонадон соҳибасини янги уй билан қутлади.
–Мен учун кутилмаган совға бу. фарзандларимга яхши тарбия бериб, халқимнинг бу мададини оқлайман, – дейди Гулмира Эргашева.
Ўзбекона карнай-сурнайлар, қўни-қўшниларнинг самимий қутловлари билан шу куни янги уй тўйхонага айланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |