Тошкент вилояти Чиноз тумани Эшонобод қишлоғида ташкил этилган "Уч авлод учрашуви" тадбири катта шодиёнага айланди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий-маданий марказлар вакиллари, меҳнат фахрийлари ва ёшлар жам бўлди.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Республикалари ва Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари ҳам иштирок этиб, халқимиз қувончига шерик бўлди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам. Ўзига хос мўъжаз шаҳарчага айланган Эшонобод қишлоғи – вилоят маркази Нурафшон шаҳридан 80 километр, Чиноз тумани марказидан 20 километр олисда, қўшни давлат билан чегара ҳудудда жойлашган. Бу масканни ўзига ватан ичра кичик ватан деб билган, бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқликда яшаб, Ўзбекистонимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва бошқа миллатларга мансуб юртдошларимизнинг қувончини, юз-кўзидаги мамнунликни сўзбилан ифолаш мушкул.
Мазкур ҳудуд “Обод қишлоқ” дастури асосида янги қиёфага кирди. Бу ерда яшаётган қарийб 3,2 минг нафар аҳолига зарур шароит яратилди. Амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, бу ерда барпо этилган кўплаб ижтимоий соҳа объектлари, уй-жойлар барча миллат ва элат вакилларига кўрсатилаётган бирдек эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Тадбир муносабати билан аҳиллик кўчасида ўрнатилган ўтовлар қишлоқдаги кўп миллатли аҳолининг аҳил-иноқ, тотув-ҳамжиҳат ҳаётидан ҳикоя қилади. Бу эса “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади” деган конституциявий норманинг яна бир амалий рўёбидир. Меҳмонлар ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, рус ва татар миллатларининг урф-одатлари, миллий таомлари, ҳунармандлик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Ватанимиздаги мана шундай миллатлараро дўстлик муҳити билан бирга аҳил қўшничилик сиёсати халқимизни бирлашишига хизмат қилмоқда.
"Уч авлод учрашуви" эса ноз-неъматларга тўла дастурхон атрофида, дилкаш суҳбатлар билан давом этди. Элимиз суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |