2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўтмишдан хотиралар, бугундан шукрона, эртадан умид

Самарқандда ўтказилган “Уч авлод учрашуви”нинг моҳияти шундай бўлди.

Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ташкил этилган тадбирда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан нуронийлар, фаоллар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирлар Самарқанд шаҳридаги Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйиш билан бошланди.

Шундан сўнг “Ипак йўли” халқаро туризм университети, вилоят ахборот-кутубхона марказига сайёҳат уюштирилди. Ушбу масканларда ёшлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар нуронийларда ҳайрат ва ҳавас уйғотди.

– Бир умр таълим соҳасида ишлаган ва қарийб асрга тенгдош инсон сифатида айтишим мумкинки шу пайтгача бундай масканларда таълим-тарбия олиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш фарзандларимиз учун орзу эди, – дейди меҳнат фахрийси Дўпал Носирова. – Биз ўқитувчилар ҳам шундай имкониятларга эга муассасаларда ишлашни орзу қилганмиз. Шукр, бугун набира ва эвараларимизга бу бахт насиб этди. Халқаро университетда талабалар учун яратилган қулайликлар чет элдаги номдор олий ўқув юртларидагидан ортиқ бўлса, ортиқки кам эмас. Вилоят кутубхонаси ҳам анча эски бўлиб, бу ерга келувчилар қадами сийраклашиб қолганди. Энди эса бу марказ ҳам янгича кўриниш ва имкониятларга эга бўлибди. Эътиборлиси, китобхонлар ҳам кўпайиб қолибди.

Нуронийлар ва ёшлар Самарқанд шаҳрининг янги аҳоли массиви – Қорасувда кейинги йилларда амалга оширилган улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди, қурувчилар ва бу ердаги замонавий, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан самимий мулоқот уюштирилди. Шунингдек, шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам саёҳат уюштирилди.

– Бу янгилик ва ўзгаришлар, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янги қиёфаси, албатта, мустақиллик шарофати, – дейди меҳнат фахрийси Салоҳиддин Бобомуродов. – Лекин ҳамма ҳам буни англамайди ёки қадрига етмайди. Ана шундай фикрдаги кишиларга мана шу Қорасувни кўрсатиш, бу ердаги бунёдкорлик ишларини айтиш керак. Узоқдан кўзга ярқ этиб ташланадиган бу кўп қаватли уйлар, гўзал манзара давлатимиз қудрати тимсоли. Собиқ иттифоқ даврида бу каби уй-жойлар, массивлар бир неча ўн йилда қуриларди. Ҳозир-чи, биноларимиз кун сайин кўкка бўй чўзяпти. Катта-ю кичик, шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаро бу янгиланиш жараёнларининг шукронасини қилиши керак.

Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” маданият саройи ҳудудида бир пиёла чой устида давом этган “Уч авлод учрашуви” аввалида кейинги йилларда вилоятда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, одамлар турмуш тарзидаги ўзгаришлар, жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги ислоҳотлар натижалари акс этган видеоролик намойш қилинди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов тадбир қатнашчиларини Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги билан табриклади. Вилоят ҳаётида нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ва ёшларнинг ўрни ҳақида сўз юритди.

– Бугун жамиятга янги куч бўлиб кириб келаётган ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол, билимли, етук мутахассис бўлишини истасак, аввало уларга намуна бўладиган, уларни тўғри йўлга бошлайдиган отахон ва онахонларимиз, ўрта авлод вакилларига суянамиз – деди Э.Турдимов. –Уларнинг ҳаёт йўли, панд-насиҳатлари, ҳеч шубҳасиз, ёшларимиз учун чинакам мактаб вазифасини ўтайди. Бир рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман, йил бошидан буён вилоятда ажрим ёқасига келиб қолган 741 та оиланинг 555 таси қадрли фахрийларимизнинг ёрдами билан, маҳаллаларда тузилган “Бувижонлар мактаби”, “Кексалар маслаҳати” гурухлари ёрдамида яраштирилди. “Ҳар бир нуроний – бешта ёшга мураббий” тамойили асосида 1114 нафар нуронийларимизга 5570 нафар ёшлар бириктирилиб, касб-ҳунар ўргатилди, ҳаёти изга тушди.

Учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, меҳнат фахрийси А.Мардиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Х.Бобомуродова ва бошқалар юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида ўз фикрларини баён этди.

– Кун давомида қадрли нуронийларимиз ёнида юриб, уларнинг ўз ёшлик йиллари, турмуш машаққатлари ҳақидаги ҳикояларини эшитиб, биз жуда бахтли авлод эканмиз, деган хулосага келдик, – дейди Самарқанд давлат университети талабаси Хуршида Раҳмонова. – Сабаби – давлатимиз, шахсан Президентимиз биз – ёшлар учун шунча эътибор ва ғамхўрлик кўрсатмоқда, бизни эшитиб, орзу-ниятларимиз билан қизиқмоқда ва бунинг учун шароит яратиб бермоқда. Айниқса, бу йил Ўзбекистон ёшлари ҳаётида тарихий бурилиш даври бўлди, десак муболаға бўлмайди. Кейинги 8-9 ойда Президентимиз икки марта ёшлар билан мулоқот қилди. Ана шу учрашувларда билдирилган фикрлар асосида муҳим қарорлар қабул қилинди. Буларнинг барчаси бугун ҳаётимизда ўз ифодасини топмоқда. Ўз навбатида, бугунги тадбирлар бизга катта мактаб бўлди, ҳурматли отахон ва онажонларимизнинг дуоларини олдик.

Учрашувда элимиз ардоғидаги санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар