Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усманов, Қорақалпоғистон Республикаси «Халқ қабулхонаси» раҳбари Ҳ.Ҳалимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимовалар томонидан аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш ва юз бераётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Қонликўл туманида оммавий қабул ташкиллаштирилди.
Оммавий қабулда аҳолининг ижтимоий турмуш тарзи, ўрин олаётган муаммолар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 25 та турли мазмундаги қабул қилинган мурожаатларда билдирилган таклифлар асосида 9 нафар фуқарога ногиронлар аравачалари, 3 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 2 нафар фуқарога тиббий дори-дармонлар топширилди.
Шунингдек, 1989 йилда кассага қўйилган оманот пулини олиш, қизига алимент пули ўндириш, даволаниши учун йўлланма олиш, бандлик, таълим ва тадбиркорликни бошлаши учун кредит олиш, турар жойи хужжатларини расмийлаштириш, «Ягона дарча» марказида ишлаган бир йиллик иш ҳақисини олишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаатлар тингланиб, ушбу мурожаатларни ўрганиш учун қатор идоралар ва туман раҳбарларига тегишли кўтсатмалар берилди.
Оммавий қабулда туман ҳудудидаги давлат идоралари, корхоналари билан аҳоли фуқаролари иштирок этишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |