Аҳоли мурожаатларига эътиборсизлик жазоси муқаррардир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан жорий йилнинг 6 сентябрь куни Халқ банки Жондор туман филиали бошқарувчисига "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мурожаатни қонунда белгиланган муддатини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларни интизомий жазолаш масаласини ҳал қилиш тўғрисида"ги 73-сонли тақдимномаси чиқарилган.
Тақдимноманинг ижроси Жондор тумани Халқ қабулхонаси томонидан нозоратга олинди. Жорий йилнинг 23 сентябрь кунида Халқ банкининг маъмурий биносида Халқ қабулхонаси ходимлари иштирокида банк раҳбари ва масъул ходимлари ўртасида тақдимнома муҳокама қилинди.
Муҳокамада Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ва давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши талабларининг бузилганлиги кўрсатиб ўтилди. Келгусида бундай камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш ҳамда мурожаатларни муддати бузилиши ҳолатлари қайд этилган тақдирда қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши таъкидлаб ўтилди.
Тақдимномага асосан Халқ банки Жондор туман филиали етакчи мутахассиси З.Барноевга нисбатан "Ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |