Қарши шаҳрида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 72 оилага янги хонадонлар калити топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, янги хонадон соҳиблари ва уларнинг яқинлари иштирок этди.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳимоя қилиш, уларни муносиб иш ўрни ва уй-жой билан таъминлаш масалалари янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
– Моддий шароитимиз яхши эмаслиги боис 10 йилдан ортиқ ижарада яшашга мажбур бўлдик, – дейди Қарши шаҳридан Мадҳия Тоҳирова. – Тақдир синови аччиқ келди, 4 ой олдин турмуш ўртоғим оламдан ўтди. Биргина фарзандим билан ёлғиз, бошпанасиз қолдим. Рўзғордан орттириб, уй қуришга имконим йўқ эди. Давлатимиз томонидан уй-жойга, ижтимоий кўмакка муҳтожларга ёрдам берилаётганини эшитиб, ҳокимиятга мурожаат қилдим. Мутасаддилар оилавий шароитимни ўрганди. Ниҳоят, мана бугун Қарши шаҳридаги Шайхали маҳалласи ҳудудида қуриб битказилган кўп қаватли уйда ўз хонадонимизга эга бўлдик. Бу ерда фарзандим билан бахтли ҳаёт кечирамиз.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Қарши шаҳри Шайхали маҳалласида жойлашган эски кўп қаватли бинодан анча вақтдан буён фойдаланилмаётган эди. Маҳаллий ҳокимлик бюджетидан 4 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилиб, ушбу бинода капитал қурилиш ишлари амалга оширилди. 72 оиланинг қувончига сабаб бўлган бу уй 2 ва 1 хонали хонадонлардан иборат. Мазкур кўп қаватли уй ёнида турган бошқа эски бинодан ҳам кейинчалик самарали фойдаланиш мақсад қилинган. Унинг негизида тикувчилик цехи ташкил этилади. Ушбу цехда эса янги уйда яшовчи хотин-қизлар иш билан банд бўлади. Шунингдек, шу ҳудуддан ер ажратилиб, иссиқхона барпо этиш кўзда тутилган. Унинг ишчилари ҳам янги хонадонлар вакиллари бўлади.
Тадбир доирасида 30 нафар ногиронлиги бор шахсга махсус аравачалар ҳам топширилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |