2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади

Самарқанд вилоятидаги барча марказий савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларида давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 10 -17 октябрь кунлари фуқаролар ва тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ўзимиз келдик” лойиҳаси доирасида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, тадбир жараёнида аҳоли ўртасида қонунчиликдаги ислоҳотлар, хусусан, Президент сайлови, унда иштирок этиш тартиби юзасидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида, яъни 10 октябрь куни туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан 300 та давлат хизматлари, 1000 дан ортиқ ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, 17 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган навбатдаги сайёр тадбирлар мобайнида 203 та давлат хизматлари ҳамда 2245 та ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Лойиҳа жараёнида 503 нафар фуқаро ва тадбиркор ўз ҳудудида, ўз иш жойида давлат хизматидан фойдаланди. 3000 нафардан зиёд аҳоли бепул ҳуқуқий кўмак олди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Мусо Хонкелди” савдо мажмуасида ташкил этилган сайёр қабулда Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази ҳамда Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи ходимлари томонидан фуқаро ва тадбиркорлар қабул қилиниб, уларни қизиқтирган ҳар бир масалани ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.

– Биз тадбиркорларда бўш вақт бўлмайди, ҳар куни савдо-сотиқ билан банд бўламиз, – дейди Собир Алиев. – Шу сабабли анча вақтдан буён фаолиятимга оид ҳужжатларни янгилаш ва уйимнинг кадастр ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш учун марказга боришга қунт қилолмаётган эдим. Соҳа ходимларининг бозорга ўзлари келгани айни муддао бўлди. Энг асосийси, ҳеч қандай қоғозбозлик, ортиқча оворагарчиликсиз ишим битди. Бир неча дақиқада учта масаламни ҳал қилиб беришди.

Сайёр қабулда Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи М.Қурбанов ҳам иштирок этиб, аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглади. Уларни қийнаётган масалаларни шу жойнинг ўзида ўрганиб, ижобий ҳал қилишга бош қўшди. Ҳеч бир мурожаатни эътибордан четда қолдирмади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар