2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар жойида ҳал этилди

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори ўринбосари, адлия подполковниги Сарвар Муҳитдинов сайёр қабул ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш, одамларни мурожаат қилишга мажбур қилаётган муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Прокуратураси режасига кўра ташкил этилган сайёр қабулда Андижон вилоятидаги ҳарбий қисмларда хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда оила аъзоларининг турли масалалар юзасидан  мурожаатлари эшитилди.

Ҳарбий прокурор ўринбосари С. Муҳитдинов сайёр қабулга келганларга Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган шиор жамиятимизда устувор аҳамият касб этишини таъкидлаб, мурожаат қилувчиларга уларни қийнаётган масалалар бўйича таклиф, эътироз ва мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин баён этишларини сўради.

Тадбир давомида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан асосан, уй-жой олиш, ишга жойлашиш, фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, шунингдек, хонадонларида табиий газ таъминотини яхшилаш билан боғлиқ мурожаатлар баён этилди.

– Ҳозирда оила аъзоларим билан 2 хонали уйда яшайман, – дейди Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликларга тайёрлаш маркази ходимаси Одинахон Алиева. – Яқинда келин олдим, уйимиз иккита оилага торлик қилмоқда. Шу боис, сайёр қабулда уйимизни кенгайтириш ёки янги уй олишда ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилдим. Ҳарбий прокурор ўринбосари имкон қадар ёрдам кўрсатилишини ваъда қилди.

Қабулда кичик сержант Тўлқин Йўлдошев оилавий шароитидан келиб чиқиб, иш жойини уйига яқинроқ жойга кўчириб беришлишини сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида қилинган 100 дан ортиқ мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Шунингдек, қўшимча ўрганиш ёки бажарилиши маълум муддат талаб этадиган масалалар ижросини таъминлаш мудасадди идоралар раҳбарларига топширилиб, бажарилиши назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар