2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қоракўлда уч авлод учрашди

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ички ишлар бўлими ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Унда соҳанинг бир гуруҳ тажрибали фахрийлари таклиф этилди.

Туман  ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Жамшид Расулов ички ишлар органлари тизимида меҳнат қилаётган ёш ходимларни соҳага йўналтириш, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ватанга садоқат руҳида, ўз бурчига фидойилик билан ёндоша оладиган чинакам ватан ўғлонлари сифатида тарбиялашда мазкур тадбир муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Президент раҳнамолигида ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани қайд этилди.

Фахрийлар ҳозирги кунда ўзлари бир вақтлар меҳнат қилиб кетган масканда яратилган шароитлар билан танишди. Тизимда “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириш, соҳа фидойиларининг бой амалий тажрибасидан ёшларни кўпроқ баҳраманд этиш муҳим тарбиявий восита саналади. Меҳрга йўғрилган суҳбатлар "Ўзбегим" тантаналар мажмуасида ташкил этилган бир пиёла чой устида давом этди.

Ёши улуғ фахрийлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, мустақиллик берган имкониятлар  хусусида гапириб берди. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлари самимий суҳбатлар, мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.

Тадбирда Қоракўл туман ҳокими Шерали Саломов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам қатнашди. Учрашувда ўз бурчини ситқидилдан адо этаётган фидойи ходимларга фахрий ёрлиқ, 7 нафар ходимга эса навбатдаги махсус унвонлар топширилди. Айрим ходимлар ташаккурнома ва  қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Санъат усталари ижросидаги маданий дастур иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар