Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида айтилганидек, келаси йил 1 январдан мамлакатимиздаги 9 минг 259 та маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди.
Давлат раҳбари топшириғига кўра, икки ҳафта давомида ишчи гуруҳ Жиззах вилоятидаги 299 та маҳалланинг салоҳияти ва муаммоларини ўрганиб, улар учун энг муносиб номзодларни суҳбат асосида танлаб олган.
Арнасой, Дўстлик, Зомин, Мирзачўл, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳрида туман ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари ва танлаб олинган номзодлар учун амалий семинарлар ўтказилди.
Ҳозир ҳар битта вилоятга республикадан вакиллар юборилган. Улар ҳам икки ҳафта ичида ҳар бир ҳудудда “Жиззах намунаси” асосида ишни ташкил қилади.
Президент бугунги видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокимларига республикадан борган вакиллар билан бирга, ўн кун муддатда ҳар бир маҳалла бўйича “ҳоким ёрдамчиси” учун номзодларни аниқлаш вазифасини қўйди.
Бунда, номзоднинг билими, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда у иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Мутасаддиларга жорий йил 15 декабрга қадар танлаб олинган номзодларни ўқитиш ва зарур шароитлар яратиб бериш юклатилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |