Тошкент вилоятида халқ депутатлари Чиноз ва Оққўрғон туман кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди. Уларда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижалари муҳокама этилди.
Тадбирларда парламент, давлат ҳокимияти органлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Кун тартиби доирасида туманларни комплекс ривожлантириш, шунингдек аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чоралари атрофлича кўриб чиқилди.
Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туманларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.
Хусусан, Чиноз туманида 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига мувофиқ 2 432 та (68 %) иш ўрни ташкил этилиб, 2018-2019 йилларда қўшимча 10,3 минг иш ўрни яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилиши белгиланган. Бунда айниқса ҳудудга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали янги корхоналар ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида тадбиркорликка қизиқишни ошириш ва туманда фаолият юритаётган ишбилармонларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш воситасида янги иш ўринларини очишга урғу берилмоқда.
Дастурларда назарда тутилган иш ўринлари тўғрисида аҳолини хабардор қилишда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда мавжуд бўш иш ўринларига айнан туманлардаги ишсизларни жалб этишга эришиш мақсадида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернетдаги ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Яна бир масала - тумандаги бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари сессиялар иштирокчилари диққат марказида бўлди бўлди. Хусусан, Оққўрғон туманида 259 та бўш турган бино ва 35 та фойдаланилмаётган ер майдонлари мавжудлиги аниқланган. Улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бу борада мутасаддилар, хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари, банк-молия муассасаларига юқорида тилга олинган объектларни “ноль” қийматида инвестиция киритиш шарти билан ишбилармонларга бериш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.
Туманларда коммунал хизмат кўрсатиш, жумладан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақидаги масалага ҳам алоҳида урғу берилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ахбороти эшитилди. Жумладан, Чиноз туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг 40 фоизи ҳалигача бажарилмаганлиги, шунингдек ҳудудда 2018 йилда кўп қаватли уйларни таъмирлаш дастурини амалга ошириш учун 15,7 млрд. сўм (режага нисбатан 107%) кредит маблағлари ажратилган бўлишига қарамасдан, мазкур йўналишдаги ишларнинг 42 фоизи бажарилмаганлиги таъкидланиб, бу ўз набатида аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Бу йўналишда Чиноз ва Оққўрғон туманларида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, туман депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарори ижроси кўриб чиқди.
Сессияларда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |