2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр суд мажлисида 10 нафар шахс қамоқдан озод этилди

Самарқанд вилоят суди раиси О.Ҳайитовнинг бу галги сайёр қабули Самарқанд шаҳар “Боғисарой” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Шаҳардаги Президент Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган қабулда 50 нафарга яқин шахснинг мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисмини алимент, никоҳ, уй-жой, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар ташкил этди.

Ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганиб чиқилди ва қонун доирасида ижобий ҳал қилинди. Шунингдек, қабулда содир қилган жиноий қилмиши учун жазо ўтаётган маҳкумлар пушаймонлиги, қатъий тузалиш йўлига ўтганлиги, жазодан тегишли хулоса чиқарганлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштиришни, озод этишни сўраб мурожаат қилди.

Шу ернинг ўзида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Ҳар бир ҳолат алоҳида-алоҳида кўриб чиқилди. Жиноий қилмиши учун жазо ўтаётган 10 нафар шахс тегишли хулоса чиқарганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан қамоқдан озод қилинди. Бундан ташқари, 13 нафар шахс Жиноят кодексининг 73-моддасига кўра, 26 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 11-бандига асосан жавобгарликдан озод қилинди. Бир нафар шахс ярашганлиги муносабати билан жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар