Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари судьялари томонидан жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, қабул қилинган қонун ҳужжатларини аҳолига тушунтириш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур тарғибот-ташвиқот лойиҳаси жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида амалга оширилади.
Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Мирзо Улуғбек туманидаги “Яланғоч” маҳалласида ўтказилди.
Туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашишга оид маълумотлар бериш баробарида, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этишда ҳам маслаҳат берилди.
– Биз аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларга жиноят турлари, унинг олдини олишдаги чора-тадбирлар хусусида тушунтиришлар ўтказяпмиз, – дейди Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Зойир Камолов. – Бу эса билиб-билмай жиноят содир этиш ҳолатларини камайтиради. 2018 йил ҳолатига кўра, ушбу туманда фақат “Катта Қорасув” маҳалласида жиноят содир этилмаган. Қолган маҳаллаларда кичик бўлса-да жиноятлар содир бўлгани аниқланган. Биз ана шу жиноятнинг сабаб ва оқибатларини аҳолининг ўзи билан муҳокама қилиб, содир бўлиши мумкин бўлган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қиляпмиз.
Эндиликда судьялар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳар бир маҳаллани жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантиришга қаратилган турли тадбирларда иштирок этади. Ушбу тадбирлар аҳоли лоқайдлиги ва бепарволигига йўл қўймаслик, жамиятда тинч ва осойишта яшаш шароитини яратиш мақсадида ўтказилмоқда.
Сайёр учрашувда жорий йил 8 ойи давомида маҳаллада содир этилган ўғирлик, фирибгарлик, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш каби жиноятлар содир этилиши сабаб ва оқибатлари хусусида сўз борди.
– Кейинги пайтда судьяларнинг халққа яқинлашаётганини кўряпмиз, – дейди Туробжон Тўраев. – Бу аҳолининг хуқуқий саводхонлигини оширишга катта ёрдам беряпти. Илгари судьялар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмасдик, улардан ҳуқуқий маслаҳатлар ололмасдик. Бу каби учрашувларда улар билан очиқ суҳбат қила оляпмиз. Қонун барчага бирдек баробар экани олиб борилаётган ислоҳотларда ҳам кўриняпти. Бу каби саъй-ҳаракатлардан сўнг фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини янада яхшироқ англаб етяпти.
Сайёр учрашувда судьялар аҳолига судларнинг фаолияти, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўзлаб берди.
Фарруҳ Тўрахўжаев,
Жиноят ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туман суди судьяси
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |