Баҳодир Турсунович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
У мазкур лавозимга Президент Администрацияси раҳбарининг 2021 йил 18 декабрдаги фармойиши билан тасдиқланган.
Баҳодир Юсупов 1961 йил 16 август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1982 йили Тошкент политехника институтини, 1997 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Қарийб қирқ йиллик иш тажрибасига эга бўлган Баҳодир Юсупов халқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилган. Шу жумладан, у 2004-2009 йилларда Чуст тумани ҳокими, 2010-2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими, 2016-2017 йилларда Косонсой тумани ҳокими, 2017-2018 йилларда Республика фермерлар Кенгаши раиси, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимларида иш олиб борган.
2019 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Баҳодир Юсупов халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлидаги фидокорона меҳнатлари учун Президент фармони билан “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |