Давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 декабрдаги қарорига кўра, "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Самарқанд шаҳрида ҳам 2791 оила Янги йил байрами олдидан ушбу ёрдамдан баҳраманд бўлмоқда.
Бугун шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга Президентимизнинг Янги йил байрам табриги, 800 минг сўм пул ва ҳокимликнинг совғаларини топширди.
Кекса ва ногиронлиги бўлган кишилар, боқувчисини йўқотган оилалар вакиллари бундай эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиздан миннатдорликларини билдирдилар.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |