2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сирдарёда 22 та оғир шароитдаги маҳалла обод ва кўркам масканга айланади

Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш ислоҳотларнинг бош мақсадидир.

Мамлакатимиз раҳбари жорий йил 15 январда ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берган топшириғига мувофиқ Сирдарё вилоятида оғир ҳудуд, деб топилган 22 та маҳаллада ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилади.

Мазкур маҳаллалардаги мавжуд қўлбола ва яроқсиз электр устунларини алмаштириш, аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, айниқса, лой кўчаларга тош-шағал ётқизиш, ижтимоий соҳа объектларидаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган ишлар аҳолини рози қилиш йўлидаги муҳим қадамлардандир.

Ишларни тизимли ва намунали олиб бориш учун вилоятда ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар бир маҳалла тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда.

Шу вақт оралиғида мазкур маҳаллаларда 40 дан ортиқ махсус техника ёрдамида кўчаларнинг қарийб 4 километрига тош-шағал ётқизилган. 6 та трансформатор, 100 га яқин электр устунлари ўрнатилиб, 10 километрдан ошиқ ҳаво тармоғи янгиланди.

Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев ва вилоят сектор раҳбарлари Боёвут туманидаги "Миришкор" маҳалласида бўлиб, бу ерда яшовчи аҳоли муаммоларини, кўчалар, асосий муҳандислик тармоқлари, ирригация тармоқларининг ҳолати, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечирди.

"Миришкор" маҳалласи 4 та қишлоқ аҳоли пунктидан иборат бўлиб, 3 600 нафардан ошиқ аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладаги ички йўллар 21,8 километрни ташкил этса, шундан қарийб 6 километр қисми таъмирталаб. Шунингдек, маҳаллада ичимлик суви, электр энергияси таъминотида ва ижтимоий соҳа объектларини жорий таъмирлаш, аҳолининг суюлтирилган газга эҳтиёжи ортганлиги сабабли газ баллонлар сонини кўпайтириш керак.

Мавжуд камчилик ва муаммолар мутасадди ташкилот, идоралар масъуллари томонидан бартараф этиладиган бўлди.

Хусусан, маҳалла ҳудудида техникалар ёрдамида 400 метр ариқ зовурлари ҳамда 300 метр йўл атрофи тозаланди. Туман электр корхонаси ходимлари томонидан трансформатор ва 250 метр узунликдаги электр узатиш тармоқлари таъмирланди, 10 дона яроқсиз, қўл бола симёғочлар янгисига алмаштирилди. Аҳолига 161 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди. Тиббиёт ходимлари фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказди, 20 нафар фуқаро бепул дори-дармонлар билан таъминланди.

Бундан ташқари, маҳаллада сайёр қабул кўринишида аҳоли хонадонларига кирилиб, 19 та давлат хизматлари кўрсатилди, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Маҳалла бўйича жами 3,7 километр ҳаво тармоғи тортилиб, яна юзта янги темир-бетон устун ва 2 та қўшимча трансформатор пункти ўрнатиладиган бўлди.

– Маҳаллаларни обод, кўркам масканларга айлантириш билан бир қаторда ҳудудларда аҳоли турмуш шароитини ҳар томонлама яхшилашга, янги иш ўринлари яратишга эътибор бериш лозим, – деди вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев. – Бу ерда бандликни таъминлашнинг асосий драйвери қилиб қишлоқ хўжалиги экинлари, асосан, картошка ва мош етиштириш ҳамда чорвачиликни ривожлантириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шу куни “Миришкор” маҳалласининг янги биносини қуриш учун тамал тоши қўйилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалла ходимлари учун идора биноси, ҳудудда енгил типдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, саломатлик йўлаги қурилиши, ҳудудда жойлашган 30-сонли умумтаълим мактаби биноси ва иккита аҳоли пунктини боғловчи, бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган кўприк реконструкция қилинишини билдирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар