Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувлар ўтказиб борилмоқда.
Навбатдаги учрашув вилоят прокурорининг ўринбосари Абдуқаҳҳор Муллажонов томонидан Сардоба туманида ўтказилди.
Қабулда 57 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 7 таси жойида қаноатлантирилди. 2 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 9 та мурожаат ижроси назоратга олинди.
Жумладан, бир гуруҳ фуқароларнинг суюлтирилган газ баллон билан таъминлашда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи 5 нафар талаба ёшнинг олий таълимни давом эттиришлари учун контракт тўловини тўлаш ва 5 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси олишлари учун тўлов сертификатлари топширилди.
Шундан сўнг, туманда жиноят содир этишга мойил бўлган ва муқаддам ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган ёшлар билан суҳбатлашилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |