2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оролбўйи минтақасида ўзгариш катта

Бўзатов тумани (Қорақалпоғистон) аҳолиси учун чорвачилик асосий даромад манбаи ҳисобланади, аммо қишлоқ аҳолисининг илғор технологиялар, таълим ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиш имконияти бирмунча чекланган.

Айни пайтда, соғин сигирларни тўғри парвариш қилиш, сут маҳсулотлари олишда санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш, йирик ва майда шохли молларни касалликдан ҳимоя қилиш бевосита соҳанинг самарадорлигига таъсир қилади.

Шундай экан, маҳаллий аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси билан ҳамкорликда чорвачилик бўйича тренинг ўтказди.

Тадбирда 50 нафарга яқин Бўзатов туманидаги қишлоқ аёллари ва ёшлар иштирок этган. Тренинг давомида чорвачиликда учрайдиган касалликларнинг олдини олиш, самарали озуқа рационларини яратиш, сутни уйда сақлаш ва қайта ишлаш масаласи кўриб чиқилди.

– Қишлоқ хўжалигида инновацион тажрибани уй хўжаликлари даражасида тарғиб қилишга, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантиришга ҳаракат қиламиз, – дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров. – Тренингда олинган билим ва кўникмалар иштирокчиларга хўжаликни янада самарали бошқариш ва кўпроқ фойда олиш имконини беради, деган умиддамиз.

Сувни тежовчи технологиялар мавзусида ҳам тренинг ташкил этилган. Унда аҳоли шахсий ёрдамчи хўжаликларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш, эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш тизимини аҳоли томорқаларида тўғри ишлатиш йўллари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг бошқа масалалари каби мавзулар ёритилган.

Аввалроқ ушбу лойиҳа доирасида ФАО миллий ҳамкорлар билан биргаликда Бўзатовда боғдорчилик, балиқчилик ва тупроқни муҳофаза қилувчи қишлоқ хўжалиги амалиётлари мавзулари бўйича тренинглар ўтказган эди.

Худди шундай тадбирни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида ҳам ўтказиш режалаштирилган. Қолаверса, лойиҳа доирасида фермер хўжаликлари кўчатзор ва балиқ боқиш ҳавзаларини яратиш учун зарур асбоб-ускуна билан таъминланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар