2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ховос тумани ва Янгиер шаҳри ҳокимлари ҳамкорликда сайёр қабул ўтказди

Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш учун халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида эътибор берилмоқда.

Раҳбарлар халқ билан мулоқотга киришиб, уларни эшитиши учун жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Бу каби мулоқотлар халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу каби қабулларнинг навбатдагиси Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими Учқун Камолов ва Янгиер шаҳар ҳокими Элёр Хўжаев ҳамкорлигида ўтказилди. Унда 2 та ҳудуднинг сектор раҳбарлари, барча ташкилот, муассасаларнинг раҳбар ва мутасаддилари иштирок этди. Бунда "Xovos city"да истиқомат қилувчи аҳоли муаммолари ўрганилди.

Аҳоли асосан, иш билан таъминлаш, банк кредитлари, ичимлик суви, чиқиндихоналар ўрнатиш, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар юзасидан мурожаат қилди.

Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мурожаатларни ҳал этиш бўйича раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар