2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Чекка қишлоқ аҳолиси ичимлик сув билан таъминланмоқда

Бухоро вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Ромитан тумани филиали томонидан “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида “Пойжўй” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Пойжўй” сув иншооти 25 миллиард сўм маблағ эвазига қайта қурилмоқда. Бу “Қоқиштувон”, “Обидхўжа”, “Шавгон”, “Қушчи”, “Шодмин”, “Налбалдон” қишлоқларининг 25 мингдан зиёд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради.

Туманнинг “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Наврўз”  сув иншооти ҳам аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашга хизмат қилади. Иншоот ҳудуддаги “Навбаҳор” ҳамда “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради. Бунинг учун қувурлар тортилди. Сув иншооти биноси қурилиб, сувни фильтрлаб берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланди.
Иншоотнинг қурилиш ишларига жами 6 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланган. Мазкур сув иншооти орқали 2 минг 215 та аҳоли ичимлик суви билан таъминланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар