2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ичимлик сув таъминоти янада яхшиланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ҳамда халқаро молия институти (ХМИ) маблағлари асосида аҳолини ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбарияти ва масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этган тадбирда аҳолини марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 69,7 фоизни ташкил этиб, қолган 30,3 фоизи муқобил сув манбаларидан фойдаланилаётгани таъкидланди.  

– 2021 йилда республика аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини ривожлантириш мақсадида жами 649 та ичимлик ва оқова сув объектларида 2 миллиард  328,7 миллион сўм миқдорида маблағ ўзлаштирилган, – дейди “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Мамаджанов. – Ушбу маблағлар ҳисобидан 5,3 минг километр ичимлик ва 303,2 киломтер оқова сув тармоқлари тортилди.  474 та ичимлик ва оқова сув иншоотларида қуриш ҳамда реконструкция ишлари бажарилди. Ўтган 2021 йилда амалга оширилган ишлар натижасида республика аҳолисининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 65,1 фоиздан 69,7 фоизга етказилди. 1,5 миллион нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланди. 2,3 миллион нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. 

Тадбирда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, жорий йилда инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида 2 триллион сўм миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган. 501 та лойииҳалар доирасида жами 527 та иншоот ва 5,5 минг километр ичимлик сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Натижада аҳолининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 69,7 фоиздан 74,2 фоизга етказилади. 1,6 миллион нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланади. 3,4 миллион нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.  

Тадбирда журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларига соҳа мутасаддилари томонидан батафсил  жавоб берилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар