2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳудудларда аёллар иш билан таъминланмоқда

Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор ташкилотлар билан ҳудудларда хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш борасида фаол иштирок этмоқда.

Шу жараёнда Ўзбекистон  фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳам қатор  ишлар бажарилмоқда. “Мамлакатимизнинг худудларида хотин қизлар учун янги иш ўринларини яратишда инновацион ёндашув” лойиҳаси доирасидаги ўқув-амалий семинар улардан бири.

Навбатдаги семинар Тошкент вилояти Пскент туманида бўлиб ўтди. Унда ўз бизнесини ташкил этмоқчи бўлган аёллар ва ёш тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари ва ҳудудларда фаолият юритаётган тажрибали  мутахассислар  билан мулоқот ўтказилди.

Унда хонадонларда  гулчилик ҳамда боғдорчилик кўчатларини етиштириш, ландшафт меъморчилигини ривожлантиришда тажриба майдонлари ташкил этиш, кўчатларни парваришлаш агротехнологиялари ишлаб чиқиш, ўсимликларни озиқлантириш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш борасида маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 30 йилдан ортиқ  гулчилик ва ландшафт меъморчилиги асосида фаолият юритаётган “Zaxriddin Flowers” ташкилотида ўтказилган маҳорат дарси эса хотин-қизларни бу борадаги билим ва малакаларини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Қайд этиш керакки, аёлларни ўз хонадонларида қўшимча  иш билан таъминланиши, янги бизнесни йўлга қўйиши албатта, оиланинг турмуш тарзи яхшиланишига, жамиятимизда ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашга тўртки бўлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар