2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
4 минг 700 дан ортиқ муаммо ҳал этилди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан белгиланган вазифаларнинг 24 фоизи бажарилмаган. Бу борадаги ишлар, айниқса, 3-секторда 36 фоиз, 4-секторда 35 фоизга ортда қолаётир.

Туманда кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун кредит ҳисобида ажратилиши белгиланган 5 миллиард 656 миллион сўм маблағнинг 19 фоизи ҳануз молиялаштирилмаган. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига мувофиқ, 607 иш ўрни яратилиб, бу борадаги режа 4,3 фоиз ортиғи билан бажарилган.


Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг туманни комплекс ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш масалаларига бағишланган навбатдаги сессиясида шу ҳақда маълум қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман сектор раҳбарлари, фаоллар иштирок этган сессияда Республика ишчи гуруҳи томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари ҳам муҳокама қилинди. 

Сессияда қайд этилишича, туманнинг реал ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилган. Таълим, тиббиёт, бандлик, қиш-куз мавсумига тайёргарликнинг реал ҳолати ўрганилган. Ўрганишлар натижасида қарийб 27 минг 800 муаммо аниқланиб, уларнинг 4 минг 700 дан ортиғи жойида бартараф этилган. 

Ишчи гуруҳ томонидан шунингдек, туманда 391 бўш бино, қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ер майдонлари мавжудлиги аниқланган. 
Сессия кун тартибидаги масалаларни ҳал этиш, кўтарилган муаммоларга тўлиқ барҳам бериш, ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Шу куни халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашининг ҳам айни шу масалаларга бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар