Наврўз уйғониш ва яшариш байрами, шу билан бирга у азалдан тинчлик, бағрикенглик, саховат ва меҳр-мурувват байрами сифатида ҳам кенг нишонланган.
Ушбу байрам арафасида қўни-қўшни ва муҳтожларга эҳсонлар берилган. Маҳалла-кўй, қариндош-уруғ бир-биридан, беморларнинг ҳолидан хабар олган.
Яратгандан қут-барака тилаб момоларимиз, келинлар-у, қизларимиз сумалак, ота-боболаримиз эса ҳалим пишириб, юртга тинчлик-омонлик тилаб, яратгандан ризқ-рўз сўраб, дуо қилган. Бир сўз билан айтганда, бу айёмда халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятлари ўз ифодасини топган.
Ана шу байрам муносабати билан Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Версал” тўйхонасида туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан кам таъминланган ва “Темир дафтар” рўйхатига киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ўн олти нафар фарзандининг суннат тўйи ўтказилди.
Хайрия суннат тўйида масъуллар, нуронийлар, тўй болаларнинг яқинлари иштирок этиб, жажжи ва беғубор болажонларни қўшалоқ тўй, Наврўз ва суннат тўйи билан муборакбод этиб, улар ҳақларига дуо қилди.
Сўнг жажжи болажонлар ва уларнинг ота-оналарига тўёна ва совғалар берилди. Бу тўй жажжи ўғлонлар хотирасида яхшилик, меҳр-саховат рамзи сифатида бир умрга муҳрланиб қоладиган бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |