Наврўз байрами қадриятларимиз улуғланган байрам саналади. Бу байрамда эҳтиёжманд оилалар, беморлар ҳолидан хабар олинади, гина-кудратлар унутилиб, жанжаллашиб қолганлар бир-бири билан ярашади. Хуллас, унутилаёзган анъана ва удумлар Наврўзи оламда яна қайтадан бўй кўрсатади.
Наврўзи олам шодиёналари доирасида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманида бўлиб, нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олди.
Дастлаб вилоят ҳокими иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси Пирназар бобо Турдиев хонадонига ташриф буюриб, байрам билан табриклади.
Пирназар бобо айни пайтда 102 ёшни қаршилаган. У иккинчи жаҳон урушининг оловли нуқталарида бўлиб, жангларда иштирок этган.
– Мен 1947 йилгача олти йил ҳарбий хизматда бўлдим, – дейди қаҳрамонимиз. – Олти йил ичида тўрт марта яраланиб, уйига икки марта қорахат келган. Сўнгги бор Болтиқбўйида яраланганимда кўп қон йўқотганимдан кейингина ҳарбий хизматдан бўшатилганман. Хизматдан қайтиб, қирқ йил хўжаликда темирчилик қилдим, Кундузи устахонада, кечаси алламаҳалгача уй қурганман. Гарчи ҳозир юз ёшдан ошган бўлсамда, жисмоний меҳнат қиламан. Ер ағдариб, сабзавот экинлари экиб парваришлайман.
Учрашувда отахон байрамда йўқлаб келганликлари учун миннатдорлик билдириб, дуога қўл очар экан, дориломон кунларга етказгани, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги учун шукроналик билдирди.
– Тинч ўтиролмайманда. Меҳнат қилмасам касал бўлиб қоламан, – дейди кулиб Пирназар бобо.
Шунингдек, вилоят ҳокими нуроний онахонимиз Муяссар буви Ҳошимова ханадонига бўлди. Вилоят раҳбари онахонни Наврўз айёми билан табриклади.
– Мени сўраб келганингиз учун барчангизга раҳмат айтаман, – дея дуо қилди Муяссар буви. – Доимо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Биз кексалар учун доимо қулай шарт-шароитларни яратиб бераётган Президентимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин.
Учрашувларда нуронийларга эсдалик совғалари топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |