Қаршида мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси масъул ходимлари, тегишли идоралар вакиллари ва журналистлар иштирок этган анжуманда сўнгги йилларда мактабгача таълим тизимида катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Вилоятда жорий йил бошида 328 мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда бундай муассасалар сони 345 тага етди. Агар 223 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳам фаолият юритаётганини ҳисобга олсак, вилоятда жами болалар боғчаси сони 568 тани ташкил этмоқда. Мазкур муассасалар ходимлари малакасини доимий ошириб бориш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.
Айни пайтда вилоятда давлат хусусий шериклиги асосида жами 68 нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этишга киришилган. Бунда биринчи босқичда "ноль" қийматда ажратилган ер ва бинолар негизида 33 та, яъни 43 миллиард 840 миллион сўмлик нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилмоқда. Иккинчи босқичда 35 нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш учун жами 18 миллиард 460 миллион сўмлик сармоя йўналтирилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, вилоятда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 21 мактабгача таълим муассасасида 45 миллиард 372 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш назарда тутилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 12 таси фойдаланишга топшириш учун тайёр.
“Обод маҳалла” дастури доирасида ҳам жорий йилда 3 мактабгача таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бу лойиҳалар ҳам йил охирига қадар якунланади.
Ўлмас Баротов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |