Фарғона вилоятида оилавий болалар уйи яна биттага кўпайди.
Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳри “Яйпан гузари” маҳалласида яшовчи Дилшодбек Эргашев турмуш ўртоғи Мастурахон Эргашева билан Тошкент, Чирчиқ ва Қўқон шаҳарларидаги Меҳрибонлик уйларидан 6 нафар болани ўз тарбиясига олиб, оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди. Мазкур хонадонда ташкил этилган хайрли тадбирда туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар хонадон соҳибларининг ушбу эзгу амалларини эътироф этиб, оилада яшовчи болаларнинг муносиб таълим-тарбия олиб, жамиятнинг етук фарзандлари бўлишига тилаклар билдирди. Оилага яхши ниятлар билан туман ҳокимлиги ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди. Хонадон соҳиби Дилшодбек Эргашев тадбиркорлик билан шуғулланса, оила бекаси Мастурахон опа малакали педагог, тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида фаолият юритади.
Эргашевлар хонадонида болаларнинг эмин-эркин яшашлари, оилавий муҳит тафтини ҳис қилиб улғайишлари учун барча шароит муҳайё этилган. Муҳими, бу болалар энди ота-она меҳру муҳаббатидан баҳраманд бўлишади, ўзларини тенгқурларидан асло кам сезишмайди.
– Болаларнинг бегонаси бўлмайди, фарзандларимиздан бор меҳримизни, таълим-тарбиямизни аямаймиз. Уларнинг камоли ва истиқболи йўлида эзгу ва улуғ мақсадларни ният қилганмиз, – дейди Мастурахон Эргашева.
Ўтган йилнинг куз ойида яйпанлик яна бир меҳридарё оила – Мадраҳимовлар оиласи ана шундай хайрли ишга бош бўлган эди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |