2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Юзма-юз мулоқот — муаммолар ечимида муҳим омил

Халқ билан мулоқот давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ҳар бир соҳа мутасаддиси, халқ вакили доимий равишда аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини, дарду ташвишларини ўрганмоқда, ваколати доирасида масалаларни ҳал этиш чораларини кўраётир.

Олий Мажлис Сенати Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 28 мартдан 2 апрелгача Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлади. Сенаторлар аҳоли, маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан учрашувлар ўтказади.  

Мазкур учрашувларда Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилади. Сенат аъзолари жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида аҳоли билан бевосита мулоқот олиб боради. 

Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишга эътибор қаратилади.  

Бундан ташқари, сенаторларнинг ҳудудлардаги иш жадвалида Сенат қарорлари ижроси ва парламент юқори палатасига келиб тушган фуқаролар мурожаатларини жойида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш масалалари ҳам ўрин олган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар