2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Уч авлод учрашуви учрашуви

Наманган вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Устоз-шогирд анъаналарини уйғунлаштириш, кексаларнинг бой тажрибасини ёш авлодга улашиш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда мудофаа тизими фахрийлари, бугун бел боғлаб, жамият ривожига муносиб улуш қўшаётган ўрта ёш авлод вакиллари ҳамда шижоатли, иқтидорли ёш ҳарбийлар самимий суҳбат қурди.

Учрашувда тизим ривожига ҳисса қўшган кекса авлод вакиллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, самимият ва маслаҳатлар устуворлик қилди, керакли хулосалар чиқарилди, бой тажрибалар орттирилди. 
Тадбир иштирокчилари Наманган шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди. Марказ ҳовлисига уч авлод биргаликда эзгулик дарахтини экди. 

Бугунги учрашув – авлодлар орасидаги олтин занжир, Ватан равнақи ва халқ манфаати йўлидаги бирлик, эзгу мақсадлар сари ҳамкорлик ва жипсликдаги ҳаракат, муборак дийдор сифатида қалбларга муҳрланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар