2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Андижон делегацияси Кегейлида бўлиб қайтди

Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация яқинда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонлар тумандаги бир қатор янги объектларда бўлди. Хусусан, улар туман марказидаги 11-мактабгача таълим ташкилоти ва “Нуронийлар маскани” мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишди. 

Ушбу мактабгача таълим муассасасига жорий йил Андижон вилоят ҳокими ташаббуси билан сувни қайта ишлаш ускунаси ўрнатилган. Делегация аъзолари янги ускунанинг фойдали томонлари хусусида сўз юритди. Болажонларга совғалар улашилди. Андижонлик мутахассисларнинг таъкидлашича, тумандаги яна 13 та мактабгача таълим ташкилотига мана шундай сувни қайта ишлаш ускунаси топширилади.

Делегация аъзолари Кегейли тумани марказида яқинда фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” мажмуасида ҳам бўлиб, бу ерда кекса авлод вакилларининг ҳордиқ чиқариши, спорт билан шуғулланиши учун яратилган  қулай шароитларни кўздан кечирди. 
Масканда кутубхона, спорт зали, ошхона, тиббиёт ва намоз ўқиш хоналари ташкил қилинган. Нуронийлар бу ерда  бўш вақтини сермазмун ўтказмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М. Камалов, Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов нуронийлар билан дилдан суҳбат қурди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар