2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли бандлиги ҳоким ёрдамчиси эътиборида

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хонадонларда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш ва доимий даромад манбаига эга бўлиши учун зарур шароитлар яратилаётир. Бу борада “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ажратилаётган имтиёзли кредитлар  муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида олиб борилаётган амалий ишлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласида яшовчи Соҳибжон Дадахоновга ҳоким ёрдамчиси Алишер Ҳамроев кўмагида юзта товуқ ва юзта жўжа олиб берилди. Шу ҳуддуда яшовчи Фахриддин Абдураҳимовга ҳам даромадини ошириш ва уйда турган ҳолда иш билан банд этиш мақсадида имтиёзли кредит асосида 12 та қўй етказиб берилди.  

“Яхши ният – буюк келажак” хусусий корхонаси раҳбари Ойбек Асқаров томонидан эркаклар кийим-кечаклари ишлаб чиқарилади. Тадбиркор авваллари Гўзал маҳалласи ҳудудида ижарада турган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқараётган эди. Эндиликда у ҳоким ёрдамчиси кўмагида Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласида иш бошлади. Унга ажратилган бино учун ижара пули Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан қоплаб бериладиган бўлди. Мўъжазгина корхонада айни вақтда 12 киши иш билан банд. Тадбиркорнинг айтишича, яна маҳалладаги “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 12 нафар хотин-қизни ишга қабул қилиш режалаштирилган. 

Ҳудудга масъул сектор раҳбари, туман ҳокими Жобирхон Абдуллаев тадбиркор билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқараётган маҳсулотларини кўздан кечирди. Тадбиркорлик учун барча имконият ва шароитлар яратиб берилиши, яқиндан қўллаб-қувватланиши таъкидланди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар