2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқни рози қилишнинг йўли бу– мулоқот ва муаммолар ечимидир

18-21 апрель кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков жойлардаги ислоҳотлар билан танишиш, секторлар фаолиятини ўрганиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида Наманган вилоятида бўлди.

Хусусан, Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида бўлиб, аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида мамлакатнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилган секторлар фаолияти давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда.

Шу боисдан ҳам, аҳолининг муаммоларини жойида, туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этишни таъминлашга қаратилган яхлит тизим яратилди. Айнан ана шу тизим сабаб, сўнгги йилларда юртимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу, ўз навбатида, халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

– Жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга холис ва ҳаққоний баҳо бериш, камчиликларни бартараф этиш йўлларини қидириш асосий вазифалардан саналади, – дейди Э.Туляков. – Зеро, жойларда аҳоли, тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, айнан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Юзма-юз мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, электр энергияси ва газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ва бошқа қатор масалалар кўтарилмоқда.

Дарҳақиқат, халқни рози қилишнинг йўли бу, мулоқот ва муаммолар ечимидир. Боиси, аҳолини қийнаётган муаммолар халқнинг ичига чуқур кириб борилгандагина яхши билинади.

Шу алоҳида эътироф этиш керакки, масъул раҳбарларнинг энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларга чиқиб, маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, кўчама-кўча юраётгани ўз самарасини бермоқда. Зеро, халқ билан бундай мулоқот нафақат мурожаатларни тинглаш, балки уларни жойида бартараф этишга ҳам қаратилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар