Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни «маҳаллабай» ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида республикамиз вилоятларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
Хусусан, қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади.
Мазкур қабуллар жорий йилнинг 5-11 май кунлари Фарғона вилоятидан бўлиб ўтади.
Аҳоли келадиган ҳудудлар номи |
Оммавий қабул ўтказиладиган жой |
Сана ва вақти |
Қўқон шаҳри, Данғара, Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат туманлари аҳолиси учун |
Қўқон университети биноси |
5 май, соат 12:30 да |
Боғдод, Бувайда, Учкўприк, Риштон ва Сўх туманлари аҳолиси учун |
Боғдод туманидаги Конизар Нуронийлар боғи |
6 май, соат 10:00 да |
Қўштепа, Ёзёвон, Олтиариқ туманлари аҳолиси учун |
Қўштепа туманидаги 1-ИДУМ (эски Транспорт коллежи) |
7 май, соат 10:00 да |
Марғилон шаҳри, Тошлоқ, Қува туманлари аҳолиси учун |
Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғи |
10 май, соат 10:00 да |
Фарғона тумани, Фарғона ш, Қувасой шаҳри аҳолиси учун |
Фарғона туманидаги Мозортаги истироҳат боғи |
11 май, соат 10:00 да |
Оммавий қабуллар ўтказиладиган баъзи жойлар объектив сабаблар туфайли ўзгариши мумкин. Шунинг учун бир кун аввал Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси телефон рақами орқали: +998 73−244−10−00 аниқлик киритиб келиш сўралади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |