Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Қамаши маҳалласида 6 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, аҳоли турмуш фаровонлиги янада яхшиланди.
Хусусан, маҳаллага олиб келувчи йўл бўйида 40 дан ортиқ енгил конструкцияли савдо ва хизмат шохобчалари қурилди. Бу орқали 200 нафарга яқин аҳоли ишли бўлди.
Хонадонлар электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланди. 8 километрдан ортиқ ички йўлларга асфальт,18 километрдан зиёд қисмига қум-шағал ётқизилди.
Маҳаллада жорий йилда 600 нафар хотин-қиз касаначилик асосида тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга жалб қилинди.
Шунингдек, кооперация асосида 50 хонадонда инкубатор орқали жўжа кўпайтириш, 300 хонадонда гўшт, 200 тасида тухум йўналишида паррандачилик ташкил этилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |