Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка ва Пискент туманлари учун Бўка туманидаги "Бўстон" маҳалласида оммавий қабул ташкил этилди.
Унда 20 дан зиёд вазирлик ва идоралар раҳбарлари мурожаатчилар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масала ҳудудий масъуллар билан бирга муҳокама қилинди.
Бекобод шаҳрида яшовчи Баҳром Абдуҳамидов фуқаролиги бўлмаган.
Унинг шу масалада ички ишлар вазирлиги масъулларига қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Унга фуқаролик паспорти топширилди.
Бўка туманидаги "Истиқлол" маҳалласидаги 48-сонли умумтаълим мактаби биноси қамрови 180 ўринга мўлжалланган. Бироқ айни вақтда у ерда 307 нафар ўқувчи таълим олади. Депутат Дилфуза Раҳмонованинг саъй-ҳаракати, қилган мурожаатлари шу ерда ечим топди. Энди бино етишмаслиги сабаб ҳудуддаги ҚВП биносида таҳсил олаётган ўқувчилар учун хушхабар бор. Халқ таълими вазирлиги масъулларининг айтишича, қўшимча бино 2023 йил давлат дастури асосида қурилади.
“Жағалбайли” маҳалласида истиқомат қилувчи Бахтиёр Сойипов оммавий қабулда хонадонига интернет тармоғи улаб беришни сўради. Шу куннинг ўзида соҳа ходимлари томонидан маҳалланинг "Ёшлик" кўчасидаги 216 та хонадонга интернет тармоғи тортилди. Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ҳам аёлларга дахлдор қатор масалалар кўриб чиқилди.
Масалан бўкалик Шаҳноза Алманова 20 йил ўқитувчи бўлиб ишлаган. Бироқ маълумоти ўрта-махсус бўлгани боис Халқ таълими бўлими томонидан огоҳлантириш олган эди. Унга олий таълимга ўқишга кириш учун тавсия бериладиган бўлди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари томонидан 20 дан ортиқ муаммолар ҳал этилди. Бўкалик 2- гуруҳ ногирони Зулхумор Абдувалиева юрак хасталиги билан оғриб келади.
У энди Тошкент тиббиёт академиясида имтиёзли равишда жарроҳлик амалиётини ўтказади. Ёки бўкалик Иброҳим Тожибоевнинг онкологик диспансерда даволаниш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилди. Бекободлик Муяссар Абдусатторова "Аёллар дафтари" да рўйхатда туради. Оилавий шароитининг оғирлиги сабабли уй таъмири юзасидан масъулларга юзланди.
Тез орада муаммо ечим топиши масъуллар зиммасига юклатилди. Бош прокуратурага Бекобод шаҳар "Булоқ-ариқ" маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган шахс Ҳалима Жўраева уй-жойга муҳтожлигини билдирди. Шу жойнинг ўзида Ҳалимани ўзи яшаётган ҳудуддан бир хонали хонадон ажратилиши маълум қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |