2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Бухоро вилояти Шофиркон туманида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали мутахассислари томонидан “Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун” шиори остида тиббий кўрик ва оммавий информацион-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда туманнинг “Гулистон”, “Нурафшон”, “Талисангобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Аҳоли тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтказилди. Шунингдек, УТТ, ЭКГ текширувлари ва лаборатория таҳлиллари, соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тарғиб қилиш бўйича ташвиқот-тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

–Тиббий кўрикка аҳолининг 745 нафаридан ортиғи қатнашди, –дейди филиал директори Т.Мусоев. – Шундан 136 нафари 18 ёшгача, 116 нафари 18 дан 30 ёшгача, 493 таси 30 ёшдан катта бўлган фуқароларни ташкил қилади. Уларнинг 62 нафари амбулатор, 125 таси уй шароитида оилавий поликлиника УАШ врачлари кузатуви остида даволаниши учун тавсия берилди. 15 нафар фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига стационар шароитда даволанишга ётқизилди. 26 нафар беморга вилоятдаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаниши учун йўлланма берилди.

Шунингдек, ногиронлиги бор ҳаракати чекланган 15 нафар беморларга ихтисослашган тез тиббий ёрдам машинаси билан тор доира мутахассисларининг кўриги инструментал ва лаборатор текширувлар уй шароитида ташкил этилди. Тиббий кўрикда иштирок этган фуқароларнинг 134 нафаридан ортиғида УТТ, 204 тасида ЭКГ текширувлари ва 253 тасида лаборатор таҳлиллар ўтказилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мутахассислар қабулида бўлган аҳоли вакилларига соғлом овқатланиш, ҳаракатчан ҳаёт тарзини ташкил қилиш ва бошқа соғлом ҳаёт кечиришга оид мавзуларда етарлича тиббий маълумотлар берилиши таъминланди.

Тиббий кўрик қатнашчиларига “Фитобар” ташкил қилиш орқали маккажўхори попуги, наъматак, мойчечак, кийик ўти, меҳригиё-10 ўсимлик дамламалари ва ўрик шарбати тайёрлаб кўрик жараёнида тарқатилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар